Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юқори қон босимининг хавфли аломатлари

Юқори қон босимининг хавфли аломатлари

Фото: «Vladtime.ru»

Aмерикалик тиббиёт ходимлари юқори артериал қон босимининг олтита хавфли аломатини маълум қилишди. Бундай вазиятда зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак. Бу ҳақда «Express» нашри хабар бермоқда.

Кўпинча юқори қон босими билинмаслиги мумкин. Бироқ организмга сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатади ва юрак-қон томир касалликлари хавфини оширади.

Мутахассисларнинг фикрича, тез ёрдам чақириш учун ўта муҳим кўрсаткич — 180/120 дан ошган босимдир. Юқори қон босими қуйидаги аломатларни чақариши мумкин: кўкрак қафасидаги оғриқ, кучли бош оғриғи, уйқусизлик, қувватсизлик, кўришнинг ёмонлашиши ва нафас сиқиши.

Aгар одам мунтазам равишда ўзида юқори қон босимини қайд этса, мутахассислар жисмоний машқларни бажариш, таомномани ўзгартириш, туз истеъмолини камайтириш, кўпроқ мева-сабзавотлар, ёғи кам сут маҳсулотлари, ловия, ёнғоқ, дон ва тўйинмаган ёғларни истеъмол қилишни маслаҳат беришади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг