Ёнингизда кимдир аксирса, коронавирусни юқтириб олмаслик учун нима қилиш керак? Эпидемиолог маслаҳати
Агар жамоат жойида кимдир аксирса, қўлқопни антисептик билан ишлов бериш, ниқоб ва қўлқопни алмаштириш, юз ва бурунни ювиш керак, деди россиялик мутахассис Антонина Плоскирева.
«Жамоат жойида ўткир респираторли инфекцияга чалинган одамга дуч келганда у билан алоқада бўлгандан сўнг қўлқопни антисептик билан ишлов беринг, ишлатилган ниқобни қоидага кўра — ташқи томонини ушламаган ҳолда ечиб, янги ниқоб ва қўлқопга алмаштириш, юз ва бурунни ювиш зарур», — деди Плоскирева.
Унинг таъкидлашича, жамоат жойларида қўлқоп ва ниқобда бўлиш керак, шунда вирусни юқтириш хавфи сезиларли даражада камаяди.
Плоскиреванинг сўзларига кўра, препаратларнинг айнан COVID-19 профилактикаси учун самараси исботланмаган.
«Организмни соғлом ҳолатда сақлаш учун соғлом турмуш тарзига риоя этиш — тўғри овқатланиш, спорт билан шуғулланиш, зарарли одатларни тарк этиш зарур», — дея тушунтирди мутахассис.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter