Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хом ҳолида истеъмол қилинганда зарарли бўлган маҳсулотлар рўйхати эълон қилинди

Хом ҳолида истеъмол қилинганда зарарли бўлган маҳсулотлар рўйхати эълон қилинди

Фото: «Sabah»

Туркиянинг «Sabah» нашри мутахассисларга таяниб хом ҳолида истеъмол қилинганда соғлиқ учун зарарли бўлиши мумкин бўлган маҳсулотлар рўйхатини чоп этди.

Мақолада таъкидланишича, кейинги пайтларда маҳсулотларни хомлигича истеъмол қилиш урф бўлмоқда. Бу соғлом турмуш тарзининг бир кўриниши дейишмоқда. Бироқ ҳамма маҳсулотларни ҳам хомлигича ейиш фойдали деб бўлмайди. Айримлари аҳволнинг ёмонлашишига олиб келиши турган гап.

Биринчи навбатда, термик ишлов берилмаган сосискаларни ейиш тавсия этилмайди. Бундай маҳсулотлар таркибида листерия бўлиши мумкин — хавфли бактериялар ҳазм қилиш тизими фаолиятини издан чиқариб, заҳарланишга сабаб бўлади.

Хом ҳолида зарарли бўлган маҳсулотлар орасида иккинчи ўринда ловия туради. Ушбу дуккакли маҳсулотлар таркибида зарарли токсик моддалар бўлиб, уларни фақат термик ишлов бериш орқали бартараф этиш мумкин. Тўлақонли қайнатилмаган ловия ошқозон-ичак фаолиятини издан чиқариши мумкин, деб ёзади 23 август куни хориж ОАВ.

Соғлиқ учун хом картошка ва креветка ҳам зарар. Креветка таркибида кўпинча пестицидлар бўлади. Чунки уларни фермаларда етиштиришади ва инфекциялар тарқалишининг олдини олиш учун кимёвий моддалар билан ишлов беришади.

Картошкага келсак, уларнинг ҳолати ва сақлаш шароитига эътибор бериш керак. Умуман олганда, картошка мутлақо хавфсиз сабзавот. Бироқ узоқ сақланганда куртакларида бактериялар кўпайиб, илдизмеванинг ичига ўтиб кетади. Ҳатто, куртагини кесиб олиб ташлаганда ҳам, инфекциялар картошка ичида сақланиб қолиши мумкин.

Мутахассислар бодом, қўзиқорин, равоч, бамбук шохчаси ва маниокни (илдизмевали тропик ўсимлик) хомлигича ейишни тавсия этмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг