Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойлик мутахассислар олмадаги яширин хавфни фош этишди

Хитойлик мутахассислар олмадаги яширин хавфни фош этишди

Фото: «Fruitnews.ru»

Хитойлик олим Чжан Чуньжуннинг сўзларига кўра, олма саратон хавфини камайтиради, ичакларни бўшаштиришга ёрдам беради (зарурат туғилганда), ич келишини меъёрлаштиради, қонда қанд ва липидлар миқдорини камайтиради, шунингдек, иммунитетни кўтаради. Бироқ айрим ҳолатларда ушбу мева ошқозон-ичак йўлида жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

Мутахассиснинг айтишича, олмани батат, яъни ширин картошка билан бирга истеъмол қилганда хавфли маҳсулотга айланади. Чунки ушбу сабзавот таркибида крахмал бисёр. Уни ҳазм қилиш учун ошқозонда кўп миқдорда кислота ажралади. Олма таркибида эса шусиз ҳам органик кислоталар кўп бўлиб, батат билан қўшилиб жиддий касалликларга сабаб бўлиши ҳеч гап эмас.

Бататнинг ўзи аслида таркибида парҳезбоп клетчатка бўлган жуда озуқали сабзавот ҳисобланади. У диабет касаллигидан қийналаётган беморларга қонда қанд миқдорини меъёрда сақлашга ёрдам беради. Олимлар олмани қайнатиб ёки буғда пишириб ейишни маслаҳат беришади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг