Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Умрни узайтириш бўйича Aмир Хондан 6 маслаҳат

Умрни узайтириш бўйича Aмир Хондан 6 маслаҳат

Фото: «Depositphotos / bit245»

Регенератив тиббиёт соҳасидаги мутахассис ва шифокор Aмир Хон умрни узайтирувчи олти қоида ҳақида маълумот берди, деб ёзади «Express».

Унинг сўзларига кўра, биринчи навбатда, истеъмол қилаётган гўшт ва балиқ сифатига эътибор қаратиш лозим. Мутахассис фермер хўжаликлари маҳсулотларини тавсия этади. Чунки уларга консервантлар ва соғлиқ учун зарарли бошқа элементлар қўшилмайди.

Иккинчидан, гликемик индекси юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишни камайтириш, уларнинг ўрнига айрим дон, мева-сабзавотлар таркибида мавжуд мураккаб углеводларни тановул қилиш зарур. Хоннинг таъкидлашича, истеъмол қилаётган умумий калория миқдорини камайтириш ҳисобига ҳам умрни узайтириш мумкин.

Бундан ташқари, у диетага кальций ва магний қўшишни маслаҳат беради.

«Кальций саратон, диабет ва юрак касалликларидан ҳимоя қилади, шунингдек, қон босимини пасайтиради. Магний кальцийнинг сўрилиши учун зарур, шу боис, иккаласига ҳам бой маҳсулотлар зарур», — деб изоҳлади шифокор.

Овқат тайёрлаётганда зираворларни танлашда ҳушёр бўлиш керак, дея огоҳлантирди Хон. Умуман олганда, зираворлар саломатликка ижобий таъсир кўрсатади. Фақат мутахассис тузни ҳаддан ташқари ишлатмасликка чақирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг