Умрни қисқартирувчи озиқ-овқат маҳсулотлари
Кундалик таомномага киритилган баъзи маҳсулотлар инсон умрини қисқартириши мумкин. Бу ҳақда америкалик диетолог Майо Кэтрин Зерацки сўзларига таяниб Eat This, Not That сайти хабар берди.
Мутахассиснинг айтишича, қанд, қизил гўшт, қовурилган ва ярим тайёр маҳсулотларни истеъмол қилиш ҳаёт сифати ва давомийлигига таъсир қилиши мумкин. Спиртли ичимликларга ружу қўйиш ҳам салбий таъсир кўрсатади. Юқорида айтилганларнинг ҳаммасини Зерацки таомномадан чиқариб ташлашни маслаҳат беради.
Диетологнинг таъкидлашича, қизил гўшт саратон ва юрак-қон томир касалликлари хавфини ошириши мумкин. Бекон, колбаса ва консервалар ҳам хавфли.
Нон ва ярим тайёр маҳсулотлар таркибида қанд ва тўйинган ёғлар кўп. Бу таомларнинг калорияси юқори, лекин озиқлантирувчи моддалари кам.
Зерацки иссиқлик билан минимал ишлов берилган маҳсулотларни истеъмол қилишни тавсия этади. Чунки уларда фойдали моддалар кўпроқ сақланиб қолади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter