Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тунда кўп терлаш нимадан далолат?

Тунда кўп терлаш нимадан далолат?

Фото: «Obrjadymagii.ru»

Тунда бесабаб кўп терласангиз, эътиборсиз қолдирманг. Баъзан у касалликлар аломати бўлиши мумкин. Лекин аксар вазиятларда хонанинг иссиқлиги ва кўрпа-тўшакни нотўғри танлаш оқибатидир.

Биринчи навбатда, хона ҳарорати ва намлигини текширинг. Чойшабларни пахталисига алмаштиринг. Агар бу ҳам ёрдам бермаса, бирорта дард аломати бўлиши мумкин.

ЎРВИ ва вируслар

Кўп терлаш кўпинча тана ҳарорати ўзгариши туфайли келиб чиқади. У кўтарилиши ёки тушиши мумкин. Масалан, гриппдаги иситма, сил ва бошқа вирусли касалликлар. Агар терлаш билан бирга сизда шамоллаш аломатлари ҳам кузатилса, вирусни шу ҳолича қолдириб бўлмайди.

Гормонлар билан боғлиқ муаммолар

Гормонал бузилишларда аёллар ҳам, эркаклар ҳам терлайди. Бу ҳомиладорлик, менопауза ёки оддий гормонлар билан боғлиқ муаммолар бўлиши мумкин. Эркакларда ушбу белгилар андропауза — кекса ёшда тестостерон камайиши натижасида келиб чиқади.

Гипертония

Гипертоникларда кўпинча бош суяги ичи босими ўзгариши кузатилади. Айнан у кўп терлашга сабаб бўлиши мумкин. Кундузи одам фаол бўлади ва қон босими кўтарилади, тунда эса у тинчланади, шунга кўра қон босими пасаяди.

Сурункали стресс

Стресс вақтида тегишли гормонлар: адреналин ва кортизол ишлаб чиқарилади. Кам ҳаракат турмуш тарзи туфайли улар танада кечгача айланиб юради ва уни жанговар ҳолатда сақлайди. Шу тариқа тунда одам терлай бошлайди. Шу боис ваҳима ва хавотир безовта қилаверса, спорт билан шуғулланиш лозим.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг