Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Томирлар иссиқни ёқтирмайди

Томирлар иссиқни ёқтирмайди

Фото: «Vichivisam.ru»

Узоқ салқиндан сўнг бирдан исиб кетиш – томирлар учун ҳақиқий стресс. Асорат қолмаслиги учун гипертония ва юрак касалликларидан қийналаётганлар нима қилиши керак?

Жазираманинг биринчи хавфли тўлқини

Айниқса, ёзда жазираманинг кескин тўлқинлари хатарли. Бу ҳаво ҳарорати беш ва ундан ортиқ кунлар давомида 29°С даражадан юқори бўлиши. Устига-устак, иссиқнинг биринчи тўлқини энг хавфлиси ҳисобланади. Тайёрланмаган организм унга мослашишга улгурмайди, шу боис инфаркт, оғир аритмия хуружлари ва юрак етишмовчилиги зўрайиши кўпаяди.

Дорилардан таътилга чиқинг

Жазирама бошланиши кўпинча муолажани тузатишни талаб қилади. Бунга нафақат гипертоник криз ёки юрак етишмовчилиги чуқурлашиши, балки ҳол-аҳволнинг яхшиланиши ҳам хизмат қилиши мумкин: қон босими пасайиши ва юрак хуружлари частотаси камайиши. Бироқ ёзда дорилардан таътилга чиқиш кераклигини англатмайди. Препаратларни ва уларнинг миқдорини фақат даволовчи шифокор ўзгартириши мумкин.

Кўпгина беморларда ёзда гипертониянинг кечиши чиндан ҳам юмшайди. Бироқ! Ҳаво ҳарорати 28°С даражадан ортиқ бўлганда юқори ва пастки қон босими пасаяди. Тана узоқ вақт қизиганда иккинчи фаза бошланади. Юқори қон босими кўтарила бошлайди, пастки қон босими эса пастлигича қолаверади. Натижада пульсли босим кўтарилади. Бу томирлар учун хавфли ва ҳатто инфаркт ва инсультларни келтириб чиқариши ҳам ҳеч гап эмас. Гоҳ у, гоҳ бу томонга кескин ўзгариш криз деб аталади. Бунинг олдини олиш учун ҳол-аҳволни назорат қилиш керак. Мунтазам қон босимини ўлчаш орқали гипертония хуружини назорат қилиш ҳамда қон босимининг кўтарилишига йўл қўймаслик мумкин.

Совитишда меъёрни унутманг

Иссиқда ишласангиз, мунтазам юз, қўл ва оёқларни совитиб туринг. Ҳўл совуқ сочиқ билан артинг, совуқ компресслар қилинг, салқин душ қабул қилинг. Совуқ ваннага бутунлай ётиб олманг – бундай стресс томирлар спазмига олиб келиши мумкин.

Ҳол-аҳволингиз нимани ва қандай ичишингизга боғлиқ. Зиддиятнинг олдини олиш учун ҳатто чанқоқни ҳис қилмаганда ҳам, ҳар 15 – 30 дақиқада оз-оздан оддий сув ичинг. Ўз организмингиз сувсизланишини назорат қилишга ўрганинг. 1 кг вазн йўқотганингизни кўрдингизми – демак, кўпроқ сув ичиш керак.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг