Смартфон экрандан яширинча ёзиб олиши ва жўнатиши мумкин — эксперт
Смартфон ўз камералари ёрдамида яширинча фото ва видео олиб, уларни жўнатиб юбора олади. Бу жараён телефонга тушган вирус томонидан бошқарилади, деди «Роскачество»нинг рақамли маҳсулотлар бўйича таҳлилчи-тадқиқотчиси Эльвина Насибулина «Прайм» агентлигига берган интервьюсида.
Вирус смартфонга бир қарашда оддийгина ва «беозор», фақат ўрнатишда керагидан кўпроқ нарсаларни ишлатишга ижозат сўровчи илова воситасида ўтиб олиши мумкин, бу рухсатларга, масалан, смартфоннинг камераси ва хотирасидан фойдаланиш, файлларни интернет орқали жўнатишлар киради.
Бунақа вирусга йўлиқмаслик учун шубҳали сайтлардан иловаларни кўчириб олишдан тийилиш зарур. Ҳатто телефонга шубҳали хабар келганида ҳам уни очиб ўтирмасдан ўчириб ташлаш керак, дейди мутахассис.
Хуллас, текин пишлоқ фақат қопқонда бўлади, «бепул сайтлар»дан эса эҳтиёт бўлган маъқул. Иловаларни расмий дўконлардан (Google Play, App Store) кўчириш хавфсизроқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter