Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Синалган усуллар: компьютерингиздаги 10 та қулайлик

Синалган усуллар: компьютерингиздаги 10 та қулайлик

Фото: «Komando.com»

  1. Агарда браузер саҳифасини бехосдан ёпиб юборсангиз, Ctrl+Shift+T клавишларини босинг — қайта очилади.
  2. Ҳамма нарсани «Google Docs»да ёзинг. Шунда сиз ҳеч қачон ёзганларингизни йўқотмайсиз. «Google» матнларни ҳар сонияда автоматик сақлаб боради.
  3. «Caps Lock» ёқилиб қолиб, сиз «Word»да анчагина узун матнни ёзиб қўйган бўлсангиз, Shift+F3 клавишларини босинг — ҳарфлар кичраяди.
  4. «Word»ни Win+R клавишларини босиб, очилган ойнада «winword» сўзини киритиб ҳам ишга туширсангиз бўлади.
  5. «Google»да ўзингизга керакли китобни кенгайтирилган қидирув орқали топсангиз ҳам бўлади, бунинг учун уларнинг форматларини кўрсатинг — PDF, DOC, RTF, DjVu.
  6. Қайсидир шаҳардаги маҳаллий вақтни билишни истасангиз «Google»га «what time is it+шаҳар» ёки «time+шаҳар» бирикмасини киритинг.
  7. Веб-саҳифани PDF шаклида сақлаш мумкин. Бунинг учун браузерда Ctrl+P клавишларини босинг.
  8. «Facebook»даги саҳифадан электрон почта қутиси сифатида фойдаланса бўлади. Бунинг учун почта хабарномаларини созлаб, ўз манзилингизга бириктириб қўйинг.
  9. Агарда сизнинг «ВКонтакте»даги логинингиз — телефон рақамингиз бўлса, паролни исталган алифбода (лотин ёки кирилл) киритсангиз бўлади.
  10. Агар оила аъзоларингизни бир хонага жамламоқчи бўлсангиз — роутерни ўчиринг ))).  
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг