Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шифокор соқолнинг фойдасини асослаб берди

Шифокор соқолнинг фойдасини асослаб берди

Фото: «Wallhere.com»

Россиялик олий тоифали шифокор-дерматовенеролог, тиббиёт фанлари номзоди Наталья Козлова соқол билан мўйловнинг фойдаси ҳақида қизиқарли маълумотларни тақдим этди. Бу ҳақда «Аргументы и факты» хабар берган.

Унинг сўзларига кўра, соқол ва мўйлов терига ультрабинафша нурларнинг тўғридан-тўғри тушишидан ҳимоя қилади. Бу эса онкология хавфини камайтиради. Бундан ташқари, юздаги туклар терини намиқтириб, ундаги табиий мойни сақлашга ёрдам беради. Шифокор аллергик реакциянинг камайишини яна бир ижобий хусусият деб баҳолаган. Негаки, соқол билан мўйлов турли қўзғатувчиларга қарши ўзига хос фильтр вазифасини бажаради.

Шунингдек, соқол қўйган йигитлар устарадан кам фойдаланишади. Бу юзнинг тез-тез жароҳатланиш эҳтимолини камайтиради.

Козлованинг таъкидлашича, соқол ва мўйловни тоза сақлаш керак. Акс ҳолда у бактериялар маконига айланади. Бу эса турли тери касалликларининг келиб чиқишига сабаб бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг