Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шифокор колбасанинг фойдали хусусиятлари ҳақида сўзлаб берди

Шифокор колбасанинг фойдали хусусиятлари ҳақида сўзлаб берди

Фото: «365news.biz»

Россиялик шифокор Инна Мазько муайян турдаги колбасаларнинг фойдали хусусиятлари ҳақида гапириб берди.

Давлат стандартлари асосида гўшт, ёғ, ичак-човоқ ва зираворлардан тайёрланган табиий колбасалар — оқсил ва энергиянинг ажойиб манбаи. Ёғлар организмни яхши озиқлантиради, ичак-човоқлар таркибида эса фойдали витаминлар бисёр.

— Давлат стандартлари асосида тайёрланган колбаса нафақат мазали, балки фойдали ҳамдир. Колбасалар турли гўшт навларидан тайёрланади. Шу боис уларнинг организмга таъсири бир-биридан фарқ қилади. Баъзи колбасалар таркибида темир моддаси кўп бўлиб, у анемияни енгишга ёрдам беради, куч-қувватдан қолганда ва, ҳатто, қон йўқотганда ҳам ижобий таъсир кўрсатади, — дея таъкидлади эксперт.

Инна Мазьконинг таъкидлашича, парранда ёки парҳезбоп мол гўштидан тайёрланган табиий колбаса таркибида ёғ кам бўлгани учун ошқозон ва юрак-қон томир тизимига ҳеч қандай зарар етказмайди. Организм бундай гўшт таркибидаги оқсилни осонлик билан сўриб олади: бу эса мушаклар учун қувват вазифасини бажаради.

Гастроэнтерологнинг фикрича, колбаса таркибидаги кўпгина маҳсулотларни асл ҳолида истеъмол қиладиганлар кам. Бироқ колбаса кўринишида улар мазали маҳсулотга айланишади.

Шунга қарамай, эксперт аксарият замонавий колбасаларнинг таркиби яхши эмаслигидан огоҳлантиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг