Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самолётдаги қайси одат ўлимга олиб келиши мумкин?

Самолётдаги қайси одат ўлимга олиб келиши мумкин?

Фото: «Cotebleue-velobike.fr»

Самолёт парвозга кўтарилаётганда ёки қўнаётганда деярли ҳамма йўловчининг қулоғи битади. Бироқ шифокор ўша вақтда сақич чайнаш мумкин эмаслигига ойдинлик киритди, деб ёзади «Rambler».

Саргузаштлар ҳақидаги китоб муаллифи, доктор Бен Макфарлейннинг айтишича, агар сайёҳ парвоз вақтида сақич чайнаса, бўғилиб қолиши мумкин.

Чайнаганда худди газланган сув ичгандаги каби одам кўпроқ ҳаво ютишга мажбур бўлади. Гирдобли ҳаракат ёки қаттиқ қўниш вақтида одам бўғилиб қолиши ҳеч гап эмас, — деб изоҳлайди шифокор.

Қулоқ битишининг олдини олиш учун Макфарлейн пастки жағни фаол қимирлатишни ёки эснаганга ўхшаб ҳаракат қилишни маслаҳат беради. Яна, у Вальсальви (оғиз ва бурунни ёпиб, нафас чиқариш) усулидан фойдаланишни тавсия этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг