Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қайси маҳсулотлар юқори қон босимида тақиқланади?

Қайси маҳсулотлар юқори қон босимида тақиқланади?

Фото: «Edadom.su»

Гипертония — юқори қон босими. Бу дард ўзини умуман намоён қилмаслиги, ундан қийналаётган бемор эса бош оғриғи, оёқ-қўл увушиши ва бош айланиши каби аломатларга эътибор бермаслиги мумкин. Бироқ ўтказиб юборилган ҳолатларда гипертония инсультга олиб келиши муқаррар. Шунинг учун ҳам қон босимини текшириб туриш ва овқатланишни назорат қилиш ниҳоятда муҳим. Шифокорлар гипертониклар учун хавфли бўлган 5 та маҳсулотни санаб ўтишди.

Улардан энг биринчиси — қайта ишланган гўшт: унинг таркибида туз бисёр. Бу дудланган сон гўшти, колбаса, сосиска ва сарделька. Шифокорлар, шунингдек, музлатилган пиццани ҳам емасликни маслаҳат беришади. Сабаби ўша-ўша: унинг ҳам таркибида туз ниҳоятда кўп. Учинчи тақиқланган маҳсулот помидор консервалари. Тўртинчиси — оддий консервалар. Шифокорлар гипертоникларга емасликни маслаҳат берадиган бешинчи маҳсулот — товуқ териси ва қадоқланган тайёр таомлар. Сабаби — трансёғлар юракни заифлаштиради, деб ёзади «Rambler».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг