Пул санаш кайфиятни кўтаради
Америкалик психологлар тушкунликка қарши курашиш ва руҳий осойишталикка эришишнинг энг оригинал йўлини топишди. Хотиржам бўлиш ва кайфиятни кўтариш учун пулларни сананг, вассалом! Бу, албатта, ёрдам беради. Сиз санайдиган пуллар ўзингизники бўладими, бировникими, фарқи йўқ!
Руҳшунослар кўнгилли одамларни топиб, икки гуруҳга бўлишди. Уларнинг биринчиси 100 долларлик тахламларни шунчаки қоғоз деб, иккинчи гуруҳ эса пул деб ҳисоблади. Тажрибадаги пуллар иштирокчиларга тегишли эмас эди.
Шундан сўнг уларни турли синовларга йўналтиришди. Дастлаб тирик одам деб ҳисоблаган учта компьютер шериклари билан ўйнашга мажбур қилишди. Ўйин чоғида иштирокчилар коптокни бир-бирларига беришди.
Вақт ўтган сайин копьютер шериклар тирик одамларни менсимай қўйди, бу эса синовдагиларнинг тушунарсиз равишда жаҳли чиқишига олиб келди. Олимлар шу тариқа банкноталарни пул ҳисоблаган иштирокчиларнинг руҳий зарбаларга чидамли эканлигини аниқлашди.
Навбатдаги тажрибада кўнгиллилар қўлини иссиқ сувга солиб, 30 сония ушлаб туришди. «Қоғоз» эмас, пул санаган иштирокчиларга сув унча иссиқ туюлмади. Қолаверса, улар оғриқни камроқ ҳис этиб, синовларни бажонидил адо этишди.
Руҳшунослар яна кўнгиллиларни таклиф этиб, тағин иккита гуруҳга бўлишди. Уларнинг биринчисига ўтган ойдаги сарф-харажатларини ёзишни, иккинчисига эса харажатлари вақтида об-ҳаво қандай бўлганини қайд этишни илтимос қилишди.
Шундан сўнг яна бир-бирига копток узатиш ва сув билан боғлиқ тажриба ўтказилди. Тушкунлик ва дардга ўзларининг сарф-харажатларини эмас, об-ҳавони эслаганлар чидамли эканлиги аниқланди.
Британиялик тадқиқотчилар бахтнинг пулга тенг қийматини топишга ҳаракат қилишди. Унга кўра, масалан, «Мен сени севаман» деган гапни эшитган инсон лотереяда 163 минг фунт стерлинг миқдорида пул ютуғига тенг қувончни ҳис этади.
Саломатлик бир қадар қимматроқ баҳоланади – 180 минг фунт. Учинчи ўринда ҳамкорлар ўртасидаги барқарор муносабатлар туради – унинг «лотереядаги ўхшаш қиймати» 155 минг фунтга тенг. Тинч-осойишта ва хавфсиз мамлакатдаги ҳаёт 130 минг фунтга баҳоланди.. Болалар билан муносабатдан қониқиш – 123 минг, оилада вақтни ўтказиш – 110 минг, кулги – 108 минг. Эслаб қолинг: китоб ўқиш кинога боришдан кўра 54 минг фунт қимматроқ!
Меҳнатдан завқ олиш – 37 минг фунт, олдиндан ниманидир сезиб роҳатланиш – 50 минг фунт. Ҳамма ишлар силлиқ кетганида кунни омадли ўтказиш истиқболини кўриш – кечқурун уйга қайтишдан кўра «анча арзон» (45 мингга 18 минг фунт).
Акбар Фатҳуллаев
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter