Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар коронавирусда ўлим хавфини камайтирувчи муҳим витаминни аниқлашди

Олимлар коронавирусда ўлим хавфини камайтирувчи муҳим витаминни аниқлашди

Фото: «Zdraveda.ru»

Бостон университети Тиббиёт мактаби олимлари қон таркибида D витамини даражаси меъёрда бўлса, янги коронавирусни юқтирганда ўлим ва оғир ҳолатларнинг хавфи камайишини аниқлашди, деб ёзади «PLOS ONE».

Хабарда айтилишича, мутахассислар 235 нафар беморнинг қон намуналарини ўрганишган ва зардобда D витамини даражаси маркери — D 25-гидроксивитамини миқдорини ҳисоблашган.

Буни қарангки, D витамини етарли даражада бўлган COVID-19 беморларида нохуш клиник белгилар — ўлим ёки оғир асоратлар анча кам кузатилган.

«Ушбу тадқиқот натижалари етарли миқдордаги D витамини асоратлар, жумладан, гиперцитокинемия ва, охир-оқибат, COVID-19 туфайли ўлимнинг олдини олиши мумкинлигига тўғридан-тўғри далил бўла олади», — деди тадқиқот раҳбари, доктор Майкл Холик.

ЖССТ маълумотига кўра, ўтган ҳафта коронавирусга чалинганлар сони дунё бўйича қарийб икки миллионга кўпайди. Бу олдинги ҳафтага қараганда 6% кўп.

Энг мураккаб эпидемиологик вазият Шимолий ва Жанубий Америкада кузатилмоқда. Ўтган ҳафта у ерда касалланганлар сони олдинги ҳафта билан таққослаганда 38% (қарийб 770 минг киши)га кўпайган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг