Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар COVID-19га қарши яна бир табиий дорини топишди

Олимлар COVID-19га қарши яна бир табиий дорини топишди

Фото: «Wiki.agro-sales.ru»

Асалари заҳри вирусга қарши таъсирга эга бўлиб, коронавирус инфекциясида ёрдам бериши мумкин, дея фикр билдиришди Германиянинг Фридрих Шиллер номидаги университет ва Ортенау Оффенбург клиникалари олимлари.

Ушбу тахминни текшириб кўриш учун тадқиқотчилар касалликка дуч келган германиялик асаларичилардан онлайн сўровномани тўлдиришни сўрашди. Сўровнома умумий (ёш, жинс, сурункали касалликлар) ва касбга доир саволлардан тузилган: қанча вақтини ишда ўтказиши, бу йил қанча асалари чаққани, бу уларга қандай таъсир қилгани шулар жумласидан.

Сўровнома иштирокчиларининг 22%и COVID-19 касаллигини бошидан ўтказган. 41 фоизи вирус ташувчиси билан алоқада бўлишига қарамай, касал бўлмаган. Тадқиқот қатнашувчиларининг аксарияти у ёки бу шаклда прополисни ишлатган: уни асаларилар уядаги ёриқларни елимлашда ишлатишади.

«Асалари заҳрининг вирусга қарши самараси бир қанча тадқиқотларда топилгани боис, COVID-19 касаллигида асалари заҳридан фойдаланиш профилактик ёки аҳволни енгиллатувчи таъсирга эга бўлиши мумкинлигини истисно қила олмаймиз», — дея таъкидлашди муаллифлар.

Мутахассисларнинг фикрича, асалари заҳри таъсир кўрсатиши учун уни касалликнинг бошида қўллаш керак.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг