Одамнинг ўзига бўлган ишончини оширувчи маҳсулотлар
Россиялик эндокринолог Екатерина Трошина одамда ўзига бўлган ишончсизлик ҳиссини туғдириши мумкин бўлган дофамин етишмовчилигига қарши курашишда ёрдам берадиган озиқ-овқат маҳсулотларини маълум қилди. Бу ҳақда ТAСС хабар бермоқда.
Шифокор баъзи гормонлар миқдори камайиб кетганда одамлар ўзларини бахтсиз ҳис қилиши ва етарли даражада севимли бўлмасликлари сабабини тушунтириб берди. Масалан, дофамин мулоқотдан завқланиш туйғусини чақиради, эътиборингизни муайян бир одамга қаратади ва унга нисбатан эмоционал илиқлик уйғотади. Ушбу модда етишмаганда эса одамда ўзига нисбатан ишонч ҳисси йўқолади ва углеводларни истеъмол қилиш хоҳиши пайдо бўлади.
Гормонлар, хусусан, дофамин, серотонин, окситоцин севги, бахт ва ҳиссиётларнинг биологик таркибий қисмлари учун жавобгар. Бироқ улардан бирининг камайиши одам ўзини етарли даражада севилмаслигига, бахтсиз ҳис қилишига олиб келиши мумкин.
Дофамин етишмаслигининг олдини олиш учун мутахассис авокадо ва балиқ истеъмол қилишни маслаҳат беради.
«Пишлоқ, шоколад, анжир, хурмо, помидор, сут кайфиятни кўтаради. Негаки, уларнинг таркибида серотонин вазифадоши — триптофан бор, — дея тушунтирди у. — Бундан ташқари, цитруслар, банан, қулупнай, ананас, смородинани «бахт маҳсулотлари» деб аташ мумкин.
Окситоцин миқдорини ошириш учун эса шунчаки қучоқлашиш кифоя, дейди у.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter