Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нега смартфонни ўчириш керак?

Нега смартфонни ўчириш керак?

Фото: «ISTOCKPHOTO»

Телефонингизни ҳар қанча вақтда ўчириб турасиз? Ҳеч қачон? Ёки ҳар куними? Умуман, мобил қурилманинг умрини узайтириш учун нима қилиш керак — экспертларга қулоқ тутамиз.

Кўп смартфонлар бир-икки йил нари-берисида сустлашиб қолади. Компаниялар янгисини тавсия қилади (маркетинг юриши), фойдаланувчи учун эса қурилмасини авайлаб тутишдан бошқа чора йўқ ҳисоби.

Хўш, телефонни ҳар қанча вақтда ўчириш керак?

Американинг «Readers Digest» нашри маълумотига кўра, мобил телефонни кам деганда ҳафтада бир марта ўчириб туриш керак. Ўчириб-ёқишмас, айнан ўчириш, кутиб туриш ва кейин ёқиш шарт. Бу усул қурилманинг хато ишлаш, «қотиб қолиш» каби қусурларига барҳам бериб, ишчанлигини ҳам оширади.

Технологиялар бўйича мутахассис Бoб Moтaмeди (АҚШ) сизга кунига қурилмангизда нечтагача иловани ишга туширишингизни эслаб қолишни маслаҳат беради. Маълум бўлишича, ишлатиб бўлинган иловаларнинг кўпи кейин ҳам ёпилмасдан фон тартибида ишлаб, смартфон ва аккумуляторнинг қувватини сарфлашда  давом этади.

Қайта старт олиш баҳона, биринчидан, смартфондаги «текинхўр» иловалар ўчирилади. Қолаверса, буфер сақлагичда ортиқча жой очилиб, ҳам аккумуляторнинг кучи тежалади, ҳам смартфоннинг тезлиги тикланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг