Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нима учун қариш оёқдан бошланади?

Нима учун қариш оёқдан бошланади?

Фото: «Orensmi.ru»

Қадимги табиблар ҳам одам организми оёқларидан қарий бошлашини билишган. Хитой табобатига кўра, товонда танадаги кўпгина аъзоларнинг меъёрда ишлашига жавобгар нуқталар жойлашган.

Ушбу назарияни қўллаб-қувватловчи мутахассислар товонларни «шуғуллантиришг»га ёрдам берадиган бир нечта маслаҳатлар беришади. Уларнинг фикрига кўра, бу аъзоларнинг қаришини секинлаштириб, одамнинг нафас олишини яхшилайди.

Оёқ учи ёки товон

Товонда ёки оёқнинг ички ва ташқи томонида юриш оёқларда қон айланишини яхшилайди. Натижада ички аъзоларнинг ҳам саломатлиги мустаҳкамланади. Шундай экан, ушбу машқдан эрталабки машқ сифатида фойдаланинг.

Ўзига хос нуқта

Хитойлик шифокорлар томонидан аниқланган оёқдаги муҳим нуқта бутун дунёга маълум. Нуқта «юн-цуань» деб аталади. Уни оёқ гумбазининг ўртасида, оёқ бармоқларига яқинроқ жойда топиш мумкин. Мутахассислар бу буйрак каналининг биринчи нуқтаси эканлигига ишончлари комил. Бу нуқтани босиш орқали буйракларни мустаҳкамлаш мумкин. Борди-ю, буйраклар етарлича қувватга эга бўлса, тана қаримайди, деб ҳисоблашади улар. Самарага эришиш учун бир оёқдаги нуқтани тахминан 20 марта босиш керак, сўнгра иккинчиси босилади.

Уриш ёки урмаслик

Оёқ бармоқлари остидаги ёстиқчаларга секин уриш Хитойда қон айланишини яхшиловчи энг самарали усуллардан бири ҳисобланади. Оёқларда илиқликни ҳис қилгунга қадар резина болға, ўқлов ёки шиша идиш билан секин урган маъқул. Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун мутахассислар иккинчи ва учинчи бармоқлар устига беш дақиқа тақиллатишни маслаҳат беришади.

Ялангоёқ юриш

Пиёда сайр қилиш ҳам оёқ, ҳам бутун организм саломатлиги учун яхши. Айниқса, майда силлиқ тош, қум ёки майса устида ялангоёқ юриш жуда фойдалидир. Оёқларда қон тезроқ айланиб, одам ўзини ёшроқ ҳис қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг