Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нега ҳўл соч билан ухлаш хавфли?

Нега ҳўл соч билан ухлаш хавфли?

Фото: «Express»

Жуда кўпчилик ҳўл соч билан ухлашга ўрганиб қолган. Бошни ювиш учун эрта тонгда туриш ҳамма ҳам хоҳлайвермайди, кечаси эса оила аъзоларига феннинг товуши ёқмаслиги аниқ. Тунда бош ювмаслик керак деган гапни эса деярли ҳар биримиз эшитганмиз. Шу ўринда нима учун деган савол туғилади?

Совқотиш

Ҳўл соч билан ухлаш тунда шунчаки совқотиб қолишга олиб келиши мумкин. Бу, айниқса, деразани очиб ёки кондиционерли хонада ухлаганларга тааллуқли. Натижада уйқу сифати ёмонлашади. Яъни ухлаганингизга қарамай уйқуга тўймайсиз. Оқибатда — кейинги куни аҳволингиз ёмон томонга ўзгариши мумкин, шамоллашнинг илк аломатлари пайдо бўлади.

Бактерия

Иссиқ ва намлик — бактериялар кўпайиши учун ажойиб муҳит. Энди ҳўл соч билан ухлашга ётганда ёстиғингизда бактерияларнинг қанчалик кўпайишини тасаввур қиляпсизми? Унутманг, намлик ёстиқнинг ичига ҳам сингиши мумкин. Шундай экан, ҳатто кўрпа-ёстиқ жилдини алмаштириш ҳам унчалик ёрдам бермайди.

Бош оғриғи

Бош терисида бактериялар ўсиши туфайли тана уларга қарши курашишга уринади, шикастланган аъзога қон юборишни кўпайтиради. Қон айланиши кучаяди, қон босими кўтарилиши мумкин: у бош оғриғини келтириб чиқаради.

Иммунитет пасайиши

Одам танаси совқотганда лейкоцитларни ташувчи қон томирлар тораяди. Маълумки, лейкоцитлар турли инфекцияларга қарши курашади. Томирлар торайганда улар шунчаки танани етарлича ҳимоя билан таъминлолмай қолади. Вирусларга қаршилик сусаяди, одам тез касалланиб қолади.

Соч мўртлашиши

Ҳўл соч кучсизланади. Устига-устак, ҳар қандай таъсирга сезувчан бўлиб қолади: масалан, ухлаганда у ёқдан бу ёққа ағдарилганда ҳўл сочнинг синиши осонлашади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг