Мутахассис ёшликни узайтирувчи маҳсулотларни бир-бир санаб ўтди
Тиббиёт фанлари доктори, Самара диетология ва диетотерапия илмий-тадқиқот институти директори Михаил Гинзбург ёшликни узайтиришга ёрдам берадиган бешта маҳсулотнинг номини маълум қилди. Бу ҳақда «Вечерняя Москва» хабар берди.
Гинзбург таомномага кўк чойни киритишни тавсия этади. Негаки, у қариш жараёнини секинлаштириб, организмни ёшартиради. Унинг сўзларига кўра, ҳар куни икки-уч пиёла кўк чой ичиш лозим.
Ёшартирувчи маҳсулотлар рўйхатига, шунингдек, зайтун ёғи, зиғир уруғи ва балиқ киритилган. Улар тўйинган ёғ кислоталарига бой бўлиб, яллиғланишга қарши курашади.
«Улар томирларни прогрессив атеросклероздан ҳимоя қилади», — дея изоҳлайди шифокор.
Бундан ташқари, Гинзбург қанд кўшилмаган аччиқ шоколад ейишни маслаҳат беради.
«Қонда глюкоза даражаси ошиб кетмаслиги учун қанд ўрнига бошқа маҳсулотларни истеъмол қилишимиз керак», — дейди мутахассис.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter