Мутахассис коронавирус юқиш хавфини оширувчи зарарли одатларни маълум қилди
Спиртли ичимликлар, гиёҳванд моддалар ва тамаки истеъмол қилиш коронавирус билан касалланиш хавфини оширади ва COVID-19 кечишини оғирлаштиради, деди россиялик психиатр-нарколог Евгений Брюн.
«Ишонч билан айта оламанки, алкоголь, гиёҳванд моддалар, таркибида никотин бўлган маҳсулотлар истеъмол қилиш коронавирус инфекциясини юқтириш эҳтимолини оширади ва касалликнинг кечишини оғирлаштиради», — деди Брюн матбуот анжуманида.
Унинг таъкидлашича, ичкиликбозликдан азият чекувчи беморлар коронавирус инфекциясини оғирроқ ўтказишади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter