Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кўринишидан 25 га ҳам кирмаган дейсиз: 53 ёшли йигит «абадий ёшлик» сирини маълум қилди (фото)

Кўринишидан 25 га ҳам кирмаган дейсиз: 53 ёшли йигит «абадий ёшлик» сирини маълум қилди (фото)

Фото: «Imag.one»

Нидерландия фуқароси ўзининг ҳақиқий ёшидан 20 йилга кичикроқ кўриниши сирини сўзлаб берди, деб ёзади «Unilad» нашри.

Эдсон Брандао пластик жарроҳликдан умуман фойдаланмаган. Ўзининг «абадий ёшлик» сирини тўғри овқатланиш, терини парваришлаш ва ижобий фикрлаш билан изоҳлади.

«53 га тўлганимни билганлар ҳайрон қолишади, — деди у. — Уларнинг бари мени 25 ёшда деб ўйлашади».

Эдсон ҳар куни машғулот залига қатнайди, қанд, консерваланган ва қовурилган таомларни истеъмол қилмайди, чекмайди, гиёҳванд моддаларни ҳам қабул қилмайди.

«Ҳозир ўзимни 30 ёшда бўлган пайтларимдан ёмон ҳис қилмаяпман, — дея таъкидлайди у. — Мен аввалгидек куч-қувватга тўламан. Тўғрисини айтганда, ўзимни ҳеч қачон бунчалик яхши ҳис қилмаганман».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг