Кал бўлиб қолмаслик учун фойдали маҳсулотлар
Диетолог Райан Раман соч тўкилишини секинлаштиришга ёрдам берадиган озиқ-овқат маҳсулотларини маълум қилди. Бу ҳақда «Express» хабар берди.
Бундай маҳсулотлар орасида мутахассис, айниқса, авокадони алоҳида таъкидлаб ўтган. Унинг сўзларига кўра, битта мева таркибида соч терисини ҳимоя қиладиган Е витаминига бўлган кунлик эҳтиёжнинг тахминан 20 фоизи бор.
Шунингдек, сочни мустаҳкамлаш учун диетолог бататни маслаҳат беради — ушбу сабзавот бета-каротиннинг бой манбаи бўлиб, соч ўсишини тезлаштиради.
«Керакли озуқавий моддаларни ўз ичига олган тўғри парҳез ёмон овқатланиш туфайли тўкилиб кетган соч ўсишига ёрдам беради», — дейди шифокор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter