Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жазирама иссиқлик учун мақбул таом

Жазирама иссиқлик учун мақбул таом

Фото: «Zen.yandex.ru»

Жазирама иссиқликда қайси таом мақбул саналиши маълум бўлди. Бу ҳақда диетолог, тиббиёт фанлари доктори Маргарита Aрзуманян Sputnik радиосига берган интервьюсида айтиб ўтган.

Мутахассиснинг таъкидлашича, ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 30 даражадан ошганда, одамнинг терлаши сезиларли даражада кўпаяди ва шу билан организм сув ва озуқавий моддаларни йўқотади. Ушбу йўқотишларни қоплашнинг энг қулай усули бу шўрва истеъмол қилишдир. Чунки унинг таркибида суюқ ҳолда ўзлаштирилиши осон бўлган зарур моддалар ва витаминлар мавжуд.

«Тер асосан сувдан иборат, таркибида азотли моддалар, минерал тузлар, микроэлементлар, витаминлар ҳам мавжуд. Иссиқ ёздаги парҳез таркибида тўлиқ миқдорда оқсиллар, сувда эрувчан витаминлар, минераллар ва кам тўйинган ёғларнинг оптимал миқдори бўлиши муҳимдир. Шу нуқтаи назардан, осон ҳазм бўладиган шўрвалар яхши танловдир», — деди Маргарита Aрзуманян.

Шифокор илиқ ва иссиқ шўрвалардан фойдаланиш яхшироқ эканлигини таъкидлади.

«Совуқ овқат ҳазм бўлиши организмдан ҳарорат кўтарилишини талаб қилади, шу боис иссиқликни ҳис қиласиз», — дейди мутахассис.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг