Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Инфаркт яқинлашаётганидан огоҳлантирувчи 3 белги

Инфаркт яқинлашаётганидан огоҳлантирувчи 3 белги

Фото: «Zen.yandex.ru»

Юрак дарди хавфлилик даражаси энг юқори бўлган касалликлардан бири ҳисобланади. Аммо, шунга қарамай, кўпгина одамлар фалокатнинг олдини олиш учун организм тинмай юбораётган сигналларга аҳамият беришмайди. Яқинлашиб келаётган инфарктни ўтказиб юбормаслик учун нималарга эътибор бериш керак?

Кўкрак қафасидаги жизиллатадиган оғриқ

Бу — стенокардия, инфарктдан хабар берувчи энг хавфли аломатдир. 10 дақиқа ўтар-ўтмас, бу оғриқ инфарктга олиб келиши ҳеч гап эмас. Шунингдек, ошқозон ёки бўйиндаги шунга ўхшаш оғриқларга эътибор бериш керак.

Кўкрак қафасидаги ўқтин-ўқтин оғриқ

Яқинлашиб келаётган инфарктнинг энг кенг тарқалган белгиларидан бири — кўкрак қафасида тўсатдан пайдо бўлиб, йўқоладиган оғриқ. Агар ушбу аломатни сезсангиз, кечиктирмасдан шифокорга мурожаат қилинг.

Ноаниқ белгилар

Улар кўпинча эътиборга олинмайди ёки бошқа касалликлар билан аралаштирилади. Лекин уларга, албатта, эътибор бериш керак. Инфарктдан тахминан бир кун олдин юракнинг қаттиқ уриши, тўсатдан кўнгил айниш, қайт қилиш, лаб атрофи кўкариши, қувватсизлик каби аломатлар кузатилади. Ушбу белгилар алоҳида ёки биргаликда қайд этилиши мумкин. Уларни эътиборсиз қолдирмасдан, мутахассисга мурожаат қилиш керак.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг