Ҳар куни бодом есак, нима бўлади?
Бодом — энг фойдали ёнғоқлардан бири: унинг шарофати билан одам ортиқча вазндан қутулади, сочи қалинлашади, териси силлиқлашади. Энг муҳими — меъёрни унутмаслик керак. «Рамблер» бодом ҳақида муҳим фактларни келтириб, ушбу ёнғоқни ҳар куни ейиш қандай натижаларга олиб келиши ҳақида маълумот берди.
Қонда қанд миқдорини назорат қиласиз
Бодом таркибида магний бор. 50 г ёнғоқ мазкур минералга бўлган кунлик меъёрнинг ярми билан таъминлайди. У қонда глюкоза даражасини камайтиришга ҳамда инсулинга сезгирликни оширишга кўмаклашади. Статистикага кўра, тахминан 40 фоиз 2-тип диабетиклар магний танқислигидан қийналишади. Шу боис ушбу минералли биоқўшимчаларни қабул қилишга мажбур бўлади.
Соч қалин ва мустаҳкам бўлади
Бодом таркибида Е витамини бор. Унинг шарофати билан соч қалинлашиб, яхшироқ ўсади. У ҳатто калликдан қийналаётган одамларга ҳам ёрдам беради.
Хотира яхшиланади
Бодом таркибидаги альфа-линол кислота ва антиоксидантлар хотирага ижобий таъсир кўрсатади ҳамда депрессия ривожланишидан қутқаради.
Вазнни назорат қилади
Юқори калорияли бўлишига қарамай, бодом озишга кўмаклашади. 28 г бодом (14-15 дона) — 160 калорияга эга. Бу рухсат этилган кунлик меъёр бўлиб, турган-битгани фойда. Ёнғоқ таркибидаги ёғ сўрилмайди, негаки ҳазм қилувчи ферментлар унга ҳеч қандай таъсир ўтказмайди. Ёнғоқда ёғ билан бирга клетчатка ҳам кўп бўлиб, у ошқозонда шишади ва узоқ вақтгача тўқлик ҳиссини сақлаб қолади.
Тери силлиқ ва таранг бўлади
Бодом таркибида «ёшлик витамини» — токоферол (Е витамини) ва марганец бисёр. Е витамини мимик ажин тушишининг олдини олса, марганец коллаген ишлаб чиқаришда етакчи.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter