Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Футбол томоша қилишнинг аянчли оқибати

Футбол томоша қилишнинг аянчли оқибати

Фото: «Yandex.ru»

Испаниялик кардиолог Хуан Энрике Пученинг изоҳлашича, футбол томоша қилаётганда жамоа мухлисларида юзага келадиган салбий ҳис-туйғулар юрак хуружига олиб келиши мумкин.

Пученинг сўзларига кўра, мухлислар профилактика чораларини кўришлари ва ҳиссиётларни назорат қилишлари керак.

«Жамоангиз мағлуб бўлса, жаҳл қилиб инфарктни чақириб олмаслик керак. Ҳаёт ушбу 90 дақиқалик ўйиндан кўра муҳимроқдир», — дея шифокорнинг сўзларини келтирган «La Vanguardia» нашри.

Испания кардиология ҳамжамиятининг фикрича, ўйинни томоша қилишдан олдин ҳиссиётларга берилиб кетмаслик учун ўзингизни психологик жиҳатдан тайёрлаб олишингиз лозим. Масалан, машқларни бажариш мумкин. Ичиш ва чекишни ташлаш керак.

Футбол пайтида овқатланмаган маъқул, чунки бу юракка қўшимча юк бўлади. Aгар ўйинни томоша қилаётганда ҳис-туйғулар тўлиб кета бошласа, бир-икки дақиқага чалғиш керак, дея қўшимча қилди мутахассис.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг