Эркаклар саломатлиги учун жуда фойдали маҳсулот
Россиялик шифокор ва телебошловчи Елена Малишева ханталнинг эркаклар соғлиғи учун фойдали хусусиятлари ҳақида гапирди. У саломатликка бағишланган эфир пайтида зираворларнинг ғайриоддий хусусиятларини маълум қилди.
Малишеванинг сўзларига кўра, тестостерон даражаси юқори бўлган эркаклар хантални яхши кўришади. Бундан ташқари, ўсимлик таркибида изотиоцианатлар деб номланувчи фойдали моддалар бисёр — бу органик бирикмалар ўсимта ҳужайраларининг ўсишига йўл қўймайди.
«Таркибида ушбу моддалар бўлган хантал азот оксидини қон томирларимизнинг ички қатламига чиқаришга ёрдам беради. Бу эса уларнинг кенгайишига, вазодилитацияга олиб келади», — деб қўшиб қўйди россиялик невролог Дмитрий Шубин.
Шиширилган қўғирчоқ одам мисолида шифокорлар қон томирлар ҳолати эркак жинсий қувватига қандай таъсир қилишини намойиш этишди. Тақдимотчилар қон томирлар кенгайганда қўғирчоқ шишиб, ерга перпендикуляр туришини, аммо қон томирлар торайганда, у бўшашиб, ерга қулашини кўрсатиб беришди.
«Томирларни торайтириш самараси — умуман олганда, жуда муҳим, чунки у қон босимини пасайтиради ва эркакларга ижобий таъсир кўрсатади. Яъни улар нафақат жинсий жиҳатдан бақувват бўлади, балки умри ҳам узаяди», — деди Малишева.
Шифокорлар шиша идишдаги хантални сотиб олишни маслаҳат беришди. Уни ёруғликдан узоқроқ жойда (масалан, музлатгичда) сақлаш керак ва қопқоғини маҳкам ёпиб қўйиш зарур.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter