Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар коронавируснинг жинсий қувватга таъсирини ўрганишди

Олимлар коронавируснинг жинсий қувватга таъсирини ўрганишди

Фото: «Maximonline.ru»

Майами университети Миллер тиббиёт мактаби олимлари COVID-19нинг жинсий қувватга таъсирини аниқладилар. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, коронавирус эркаклар жинсий аъзоси тўқималарида тузалгандан кейин ҳам узоқ вақтгача сақланиб қолади. Бу эректил дисфункцияга олиб келиши мумкин, деб ёзади «World Journal of Men's Health» журнали.

Таъкидланишича, коронавирус инфекциясининг оқибатларидан бири эндотелиал дисфункция ҳисобланади. Бундай ҳолатда майда қон томирларининг шиллиқ пардаси бузилади. Улар билан озиқланадиган тўқималарнинг эса қон билан таъминланиши ёмонлашади ва улар ўз функцияларини бажармай қўяди. Тадқиқот натижаларига кўра, қон томирларининг бундай дисфункцияси COVID-19 билан касалланган эркакларда жинсий қувватсизлик ривожланишига олиб келиши мумкин.

Тадқиқотда коронавирусга чалинган икки эркак иштирок этди: улардан бири шифохонага ётқизилган, иккинчисида фақат енгил аломатлар кузатилган. Олимлар улар ва COVID-19 билан касалланмаган икки эркак жинсий аъзоси тўқималаридан намуна олишган ва ҳаммасини таҳлил қилишган. Буни қарангки, коронавирус касалликни бошидан ўтказган беморнинг иккаласида ҳам жинсий аъзоси тўқималарида бўлган. Шунингдек, уларда эндотелий бузилишининг барча аломатлари қайд этилган. Назорат гуруҳидаги соғлом эркакларда эса ҳеч қандай нохуш ҳолат аниқланмаган.

«COVID-19 инфекцияси ривожланадиган эркаклар вирус эректил дисфункцияга салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини билишлари керак. Агар улар тегишли аломатлар пайдо бўлса, шифокорга мурожаат қилишлари керак», — дейди Майами университети доценти ва Миллер мактаби репродуктив урология дастури директори Ранжит Рамасами.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг