Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

COVID-19 билан касалланганлар коронавирусга қарши эмланса нима бўлади?

COVID-19 билан касалланганлар коронавирусга қарши эмланса нима бўлади?

Фото: «Topnews.ru»

COVID-19 билан касалланганлар коронавирусга қарши эмланиши зарур, деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бош тадқиқотчиси Сумья Сваминатан.

«Илгари касалликни юқтирган ёки юқтирмаганлигидан қатъи назар, эмланишни тавсия этамиз», — деди у ЖССТнинг YouTube каналига берган интервюсида.

Расмийнинг таъкидлашича, касал бўлганларнинг аксариятида иммунитет ҳосил бўлади, аммо уларнинг баъзиларида етарлича кучли бўлмайди. Гап, аввало, инфекциянинг аломатсиз ташувчилари ҳақида бормоқда. Айнан шунинг учун ЖССТ эмлашни тавсия этади, деди Сваминатан.

«Ижобий томони шундаки, иммун тизим ўхшаш антиген ва протеинни эслаб қолади», — дея қўшимча қилди мутахассис.

Бу шуни англатадики, агар бемор инфекцияни аллақачон бошидан ўтказган бўлса, вакцина иммун жавобни кучайтиради. Шу билан бирга, ЖССТ вакилининг таъкидлашича, ҳозирча фақат катталар эмланиши мумкин.

Сваминатан ташкилотдагилар COVID-19 билан касалланганларда иммунитет қанча вақтгача сақланишини ҳозирча билмаслигини қўшимча қилди.

Дунё бўйича 109,5 миллиондан ортиқ одам коронавирусга чалинган бўлиб, улардан қарийб 2,4 миллион нафари ҳаётдан кўз юмди. Касалланиш ва қурбонлар, айниқса, AҚШ, Ҳиндистон ва Бразилияда кўпроқ қайд этилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг