Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чекишнинг экологияга жиддий зарари аниқланди

Чекишнинг экологияга жиддий зарари аниқланди

Фото: «РИА Новости»

Англиянинг «Англияни тоза сақлаймиз!» экологик тадқиқот ташкилоти чекиш экологияга жиддий хавф солишини маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».

Тадқиқотда таъкидланишича, аксарият чекувчилар сигарета қолдиқларини ёмғир канализацияларига (шаҳарларда ёмғир сувларининг ер остига тушиб кетишини таъминловчи канализациялар) ташлашар экан. Сигаретнинг фильтри таркибида пластмасса бор. У фильтрлаш ва тозалаш тизимидан ўтиб, океанга тушиши мумкин.

Нашрнинг ёзишича, бир литр сувга бир дона сигарета қолдиғидан тўғри келса, унинг таркибидаги заҳар балиқларга жиддий хавф туғдиради.

Тадқиқотда ўтган ой 3,6 миллион англиялик кашанда сигарета қолдиқларини ёмғир канализациясига улоқтирганини тан олган.

«Биз чекувчилар бу хатти-ҳаракатлари билан ёввойи табиатга жиддий хавф туғдираётганларини англаб етишларига ишонч ҳосил қилишимиз керак», – дейди ташкилот раҳбари Эллисон Огден-Ньютон.

Аввал олимлар чекиш ракни келтириб чиқариши, айни пайтда нафас йўлларини ҳам ишдан чиқариб, астмага гирифтор қилиши, иммунитетни сусайтиришини ҳам маълум қилишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг