Булар пул сарфлашга арзимайди
Баъзи нарсаларни харажатлар рўйхатидан чиқариб ташласангиз, нафақат пулингизни тежайсиз, балки саломатлигингизни ҳам яхшилаб оласиз.
Психологлар одамлар беҳуда кўп пул ишлатадиган ҳолатларни маълум қилишди. Эътиборингизга бекорчи харажатлар рўйхатини тақдим этамиз. Мутахассислар улардан бош тортишни маслаҳат беришади, деб ёзади «Рамблер».
Қаҳвахонадаги тамадди
Қаҳвахонадаги тушлик уйдаги таом билан солиштирганда жуда қиммат. Агар егуликни уйда пишириб, ишхонага контейнерда олиб кетсангиз, иқтисод қилган пулни фойдалироқ нарсага ишлатишингиз мумкин.
Такси
Доим таксида юриш бюджетга салбий таъсир кўрсатиши турган гап. Агар пул йиғишни истасангиз, яхшиси, жамоат транспортидан фойдаланинг. Тўғри, бу ноқулай, лекин тежамкор вариант.
Мавсум бўлмаганда мевалар ва резаворлар
Бундай мева ва резаворлар таркибида фойдали элементлар йўқ. Устига-устак, жуда қиммат. Яхшиси, ёзда уларни ўзингиз музлатиб қўйинг.
Қаҳва
Вақтни ўтказиш ёки вазиятни ўзгартириш учун кўпчилик қаҳвахонага боришга одатланган. Қарабсизки, билимсиз кўп пул ишлатиб қўясиз. Ваҳоланки, уни уйда ёки идорада ҳам ичсангиз бўлади. Анча-мунча пулингизни тежайсиз.
Алкоголь
Алкоголь одам танасига салбий таъсир кўрсатишидан ташқари, арзон ҳам турмайди. Ҳафтасига 2-3 марталаб ичадиган одамларнинг молиявий аҳволига эса катта зарар етказади.
Ширинликлар
Ширинтомоқлар конфет, печенье, пирожний ва бошқа ширинликларга жуда кўп пул сарфлашади. Натижада ҳам пул совурилади, ҳам қад-қомат ҳунуклашади.
Ўйинчоқлар
Фарзандингизга тез-тез ўйинчоқ харид қилиб турсангиз, демак, уларнинг анча-мунча қиммат эканидан хабардорсиз. Кўпинча болалар ўйинчоқлар растасини айланиб ўтолмайди. Шунчаки машина ёки қўғирчоқни ушлаб кўргиси келади. Кейин олиб беринг деб хархаша қилади. Ўша куни ярим соат ўйнайдими-йўқми, эртасига қайрилиб ҳам қарамаслиги мумкин. Ҳар сафар бола йиғлаб, дўконни бошига кўтарганда ўйинчоқ сотиб олаверманг.
Майда-чуйдалар
Бугун дўконларда уйга «керакли» майда-чуйдалар тўлиб-тошиб ётибди. Беҳуда пул сарфламанг. Шунда пулингиз муҳимроқ харидларга тежалади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter