Бу телеграм-ботлар билан чатдан чиқмасдан ишлай оласиз

Қуйида эътиборингизга ҳавола этилаётган ботлар «Телеграм» мессенжерида ишлашингизни яна қулайлаштиради.
Масалан, @ya — «Яндекс»да қидирувни амалга оширишда, @bold — матнни форматлашда сизга қўл келади.
Ботни ишга тушириш учун чатда ботнинг номини ёзинг (масалан, @pic) ва ёнига сўроқ сўзни (жумлани) киритинг.
- @gif — GIF ларни қидириш;
- @pic — «Яндекс»да сурат қидириш;
- @wikiru — «Wikipedia»да мақола қидириш;
- @bold — матнни форматлаш;
- @youtube — «YouTube»да видео қидириш;
- @vkmusic_bot — «ВКонтакте»да мусиқа қидириш;
- @ya — «Яндекс»да қидириш;
- @coub — коублар қидириш;
- @sticker — стикерлар бўйича қидириш;
- @imdb — IMDB да фильмлар қидириш.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter