Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Алкоголнинг жигарга зарар етказганини қандай билиш мумкин?

Алкоголнинг жигарга зарар етказганини қандай билиш мумкин?

Фото: «Vseopecheni»

Алкоголнинг одам организмига зарарли таъсири барчага маълум. Ичкиликбозлик билан жигар касалликлари ўртасидаги боғлиқлик Қадимги Греция шифокорларига маълум бўлган. Буни қадимги қўлёзмалар ҳам тасдиқлайди.

Соғлиқни сақлаш тизими мутахассислари алкоголли ичимликлар истеъмол қилиш оқибатида жигарнинг жиддий зарарланиши аломатларини санаб ўтишди.

«Рамблер»нинг ёзишича, қуйидаги ҳолатлар кузатилганда зудлик билан шифокорга мурожаат этиш зарур:

  1. Ошқозон ёки қовурға остидаги доимий нохуш ҳис;
  2. Юқори тана ҳароратининг узоқ вақт сақланиб қолиши;
  3. Доимий қорин шишиши;
  4. Ёғли таом тановул қилгандан сўнг ич кетиши, кўнгил айниши ёки қайт қилиш.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг