Зангиоталиклар газ таъминотидан 3 кунга узиб қўйилади
Таъмирлаш ишлари туфайли эртага зангиота туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Тошкент» газ таъминоти филиали матбуот хизмати маълум қилмоқда.
Хабарда айтилишича, 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумига газ тармоқларини барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида «Жанубий-Ғарбий ва «Бўз-сув»-2 ГТСлари орқали табиий газ билан таъминланадиган ҳудудлардаги мавжуд юқори ва ўрта босимли газ қувурларини лойиҳавий босимга кўтариб зичликка ва мустаҳкамликка синаш ишлари олиб борилиши сабабли, 2022 йил 6 сентябр куни соат 08:00 дан 9 сентябр соат 17:00 га қадар тумандаги «Ўртаовул», «Эркин», «Қатортол», «Бўзсув» ва «Туркистон» ҳудудларидаги жами 27 040 та аҳоли хонадонларида, 780 та табиий газ улгуржи истеъмолчиларида ва 93 та ижтимоий соҳа объектларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
«Ҳудудгаз Тошкент» газ таъминоти филиали, шунингдек, таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўраган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter