Яна Нукус: овқатдан заҳарлангани айтилаётган болаларнинг бири вафот этди
Ижтимоий тармоқларда Нукус шаҳрида икки нафар боланинг тез тайёр бўладиган «лапша»дан заҳарланиб шифохонага тушгани ва болаларнинг бир нафари вафот этгани, иккинчиси эса оғир аҳволда экани ҳақида хабар тарқалди.
ЎзА ахборот агентлиги Қорақалпоғистон ССВга таяниб икки боланинг бири шифохонада вафот этганини тасдиқлади. Аммо уларнинг овқатдан заҳарлангани ҳақида аниқ маълумот йўқ.
«Ҳақиқатан ҳам икки нафар бола касалхонага олиб келинган. Бир нафарининг аҳволи оғир бўлганлиги туфайли вафот этган, бир нафарининг соғлиги яхши. Аммо уларни айнан «лапша»дан заҳарланган деб айтишга эрта. Ҳозирда тиббий текширув ишлари олиб борилмоқда. Тиббий экспертиза хулосаси билан бунга аниқлик киритилади», – дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нукусдаги хонадонларнинг бирида газ-ҳаво аралашмасининг портлаши оқибатида бир кишининг вафот этгани маълум қилинган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter