Хитой ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келади. Уни Бахтиёр Саидов таклиф қилган
Хитой ташқи ишлар вазири Цинь Ган Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Афғонистонга қўшни давлатлар вазирларининг тўртинчи конференциясида иштирок этади. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлигига таяниб РИА нашри ёзмоқда.
«Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бехтиёр Саидовнинг таклифига биноан Хитой ташқи ишлар вазири Цинь Ган 12-13 апрел кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради ва Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирларининг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган тўртинчи учрашувида иштирок этади», дея маълум қилган Хитой ТИВ матбуот котиби Ван Венбин.
Ван Венбиннинг айтишича, Цинь Ган Ўзбекистонга ташрифи чоғида Президент Шавкат Мерзиёев билан ҳам учрашади. Учрашувда икки томонлама муносабатларни юқори даражада муҳокама қилиш, шунингдек, умумий манфаатдор халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ТИВ 13 апрел куни Самарқандда Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирлари – Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, шунингдек, Ўзбекистон, Эрон ташқи ишлар вазирликлари раҳбарларининг учрашуви ўтказилишини маълум қилган эди. Унда Покистон, Тожикистон ва Туркманистон ҳам иштирок этади.
Маълумот учун: Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирларининг биринчи учрашуви 2021 йил 8 сентябрда видеоконференция шаклида, иккинчи вазирлар учрашуви 2021 йил 27 октябрда Теҳронда, учинчиси эса 2022 йил 31 мартда Хитойнинг шарқий Анхуй провинциясида бўлиб ўтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter