Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик 4 йилда 2 баробарга ортган

Вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик 4 йилда 2 баробарга ортган

Сўнгги йилларда вояга етмаганлар ҳамда хотин-қизларнинг жинсий эркинлигига қарши жиноятлар сони ортиб бораётгани маълум қилинди.

Хусусан, 2019 йилда 16 ёшга тўлмаган бола билан жинсий алоқа қилишда айбли деб топилганлар сони 99 нафарни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2020 йилда – 153, 2021 йилда – 216, 2022 йилда – 238 нафарни ташкил этган.

14 ёшга тўлмаган бола билан зўрлик ишлатиб, жинсий алоқага киришиш жиноятини содир этганлар сони эса 2019 йилда – 52, 2020 йилда – 35, 2021 йилда – 57, 2022 йилда – 73 нафарни ташкил этган.

Интернетда болалар порнографиясини тарғиб қилувчи сайтлар эса 2013 йилдан 2017 йилга қадар 7 баравар ошиб, 18,4 миллионтани ташкил этган.

Оилавий зўравонликлар бўйича эса 2021-2022 йилларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 72 мингта мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 61 мингдан (85 фоиздан) ортиғи хотин-қизларни камситилишига тааллуқли бўлган.

Вояга етмаган фарзандига алимент тўлашдан бўйин товлаганлик ҳолати бўйича 2021 йилда 5,3 мингдан ортиқ фуқаро маъмурий қамоқ жазосига тортилган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич 8,7 мингдан ортган.

2022 йилда илгари ҳимоя ордери берилган хотин-қизларнинг 12 нафари такроран зўравонликка учраган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг