Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Uzbekistan Airways» Чехиядан 4 та самолёт сотиб олади

«Uzbekistan Airways» Чехиядан 4 та самолёт сотиб олади

«Uzbekistan Airways» 15 июнда Чехиянинг LET Aircraft Industries ширкати билан «LET L-410-E20» енгил турбовинтли самолётларни сотиб олиш бўйича шартномани имзолади.

Айтилишича, ушбу самолётлар кичик гуруҳ йўловчиларини ташиш учун ички йўналишларда рейслар сонини кўпайтириш, шунингдек, республикада ички туризмни ривожлантириш мақсадида сотиб олинмоқда.

Ушбу ҳаво кемаларини қисқа учиш-қўниш йўлакларида қўллаш ва республика ичидаги Зарафшон ва Шаҳрисабз, Андижон шаҳарлари каби йўналишлар тармоғини кенгайтириш режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг