Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ургутда тўйга бориб йўқолиб қолган қизчанинг жасади топилди

Ургутда тўйга бориб йўқолиб қолган қизчанинг жасади топилди

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида 4 ёшли бола қудуқ ичига тушиб кетиб, вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 26 сентябрь куни Ургут тумани прокуратурасига ушбу туманда яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 25 сентябрь куни соат 16:00 ларда Ургут туманининг «Бешкапа» МФЙ ҳудудида жойлашган тўйхонага 2018 йилда туғилган набираси билан борганлигини ва бироз вақтдан сўнг қизча йўқолиб қолганини баён қилиб, уни топишда амалий ёрдам сўраган.

Аризага асосан, вилоят прокуратураси, вилоят ИИБ, туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва жамоатчилик иштирокида кенг кўламли қидирув тадбирлари амалга оширилди.

Олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида 30 сентябрь куни мазкур маҳалладаги, худди ўша тўйхона атрофида бўлган ичимлик суви қазиб олишга мўлжалланган 8 метрли қудуқ ичидан боланинг жасади топилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг