Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркманистондан электр энергияси импорти ҳажми оширилди

Туркманистондан электр энергияси импорти ҳажми оширилди

Туркманистондан Ўзбекистонга электр энергияси импортининг кунлик ҳажми оширилди.

Энергетика вазирлигининг маълум қилишча, истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш ҳажмини ошириш мақсадида «Туркманенерго» корпорациясидан импорт амалиётининг суткалик 17–18 млн кВт-соатдан 20–21 млн кВт-соатга оширилган.

Аввалроқ эса энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев табиий газ импорти ҳақида ҳам тўхталган ва агар импорт ҳажми оширилса, бу – электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажмига бевосита ижобий таъсир қилишини билдирган эди.

«Агарда етарли миқдордаги табиий газ импорти йўлга қўйилса, иссиқлик электр станциялари белгиланган режа асосида етарли миқдорда электр энергиясини ишлаб чиқариб, истеъмолчилар тўлиқ таъминланади. Аҳоли хонадонларидаги газ босими билан боғлиқ муаммолар ҳам ечилади», – деган эди вазир ўринбосари.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг