Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркманистон Ўзбекистонга газ экспортини қайта тиклади

Туркманистон Ўзбекистонга газ экспортини қайта тиклади

Туркманистон Ўзбекистонга газ експортини босқичма-босқич қайта тикламоқда. Бу ҳақда «Ўзтрансгаз» компанияси манбасига таяниб «Газета.uz» хабар берди.

Хабарда айтилишича, жорий йил 21 январдан Туркманистон томони техник сабабларга кўра 12 январдан экспорти тўхтатиб қўйилган газни етказиб беришни тикламоқда. Туркманистон кунига 4,8 млн куб метр ҳажми билан қайта тиклаган.

«Ўзтрансгаз» маълумотларига кўра, бугунги кунга келиб ушбу кўрсаткич 12,6 млн куб метргача оширилган.

«Газ етказиб беришнинг кунлик ҳажми босқичма-босқич 16 млн куб метрга етказилади. Совуқ кунлар бошлангунча айнан шунча миқдорда газ етказиб берилар эди», – дея қайд этди компания.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг