Туркиядаги зилзилада яна бир ўзбекистонлик ҳалок бўлгани айтилди
Жорий йилнинг 12 феврал куни зилзила натижасида Шонлиурфа шаҳрида вафот этган яна бир Ўзбекистон фуқароси – наманганлик 42 ёшлик М.Б.нинг жасади Истанбулдан Тошкентга юборилди.
Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълум қилди.
Бу зилзила келтирган вайроналар остида қолиб вафот этган Ўзбекистон фуқароларининг 4-чисидир.
Аввалроқ, Қаҳрамонмарашда вафот этган наманганлик 40 ёшли Н.М.нинг, 11 феврал куни Ҳатайда вафот этган Андижон вилоятида туғилган 56 ёшлик У.Ҳ.нинг жасадлари Ўзбекистонга жўнатилгани ҳамда 7 феврал куни Малатяда ҳам 1 нафар фуқаро (аёл) вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter