Туркияда Ўзбекистоннинг яна бир фахрий консулхонаси иш бошлади
Жорий йил 9 сентябр куни Туркиянинг Трабзон шаҳрида Ўзбекистоннинг яна бир фахрий консулхонаси расман очилди. Бу ҳақда Истанбулдаги Бош консулхона матбуот хизмати хабар берди.
Фаҳрий консулхона Трабзон вилоят ҳокимлиги (валилик) биноси қаршисида жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, Туркиянинг Бурса, Адана ва Анталия шаҳарларида ҳам Ўзбекистоннинг фахрий консулхоналари фаолият олиб боради.
Маълумот учун, фахрий консуллик – бу давлатлар ўртасидаги савдо, маданий ва дипломатик алоқаларни ривожлантириш мақсадида очиладиган ваколатхона ҳиссобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter