Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Турк авиакомпаниясига Ўзбекистонга мунтазам авиақатновлар учун рухсат берилди

Турк авиакомпаниясига Ўзбекистонга мунтазам авиақатновлар учун рухсат берилди

Туркиянинг «AJet» авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга оширишга рухсат олди.

Қайд этилишча, ушбу авиапарвоз Ўзбекистон Республикаси ва Туркия ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги Ҳукуматлараро битим асосида йўлга қўйилмоқда.

Шу тариқа, жорий йил 21 февралда «Ўзавиация» агентлиги томонидан «AJet» авиакомпаниясига Aнқара-Тошкент-Aнқара йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикасига мунтазам парвозларини амалга оширишга рухсат берилди.

Парвозлар B737-800 самолётларида амалга оширилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг