Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўй кортежида олифталик қилган ҳайдовчилар жаримага тортилди

Тўй кортежида олифталик қилган ҳайдовчилар жаримага тортилди

Куни кеча Қашқадарё вилоятида автомашиналарнинг давлат рақам белгиларини ўзбошимчалик билан ечиб, йўлни ҳар иккала қатнов қисмини тўсиб, гуруҳ бўлиб ҳаракатланган ҳайдовчилар жаримага тортилди. Бу ҳақда Қашқадарё ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Қашқадарё вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, автомашиналарнинг ҳайдовчилари аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаларига асосан, маъмурий баённома тузилиб, автомашиналар вақтинчалик сақлаш майдончасига қўйилган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг