Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентнинг «номсиз» метро бекатларини номлаш бўйича таклифлар қабул қилиняпти

Тошкентнинг «номсиз» метро бекатларини номлаш бўйича таклифлар қабул қилиняпти

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти томонидан пойтахтдаги «номсиз» метро бекатларини номлаш бўйича таклифлар қабул қилувчи сайт синов тариқасида ишга туширилди.

Унда 18 ёшга тўлган фуқаролар аввал рўйхатдан ўтиб, сўнг пойтахтдаги янги географик объектларни номлаш ва мавжудларини қайта номлашда иштирок этишлари мумкин.

Транспорт вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги, жумладан, пойтахт аҳолисини метрополитен ер усти линиясининг Дўстлик – Қўйлиқ ва Олмазор – Сергели йўналишларидаги 19 та бекатга ном бериш жараёнида фаол иштирок этишга таклиф қилмоқда.

Бунинг учун ушбу ҳаволага ўтиб, таклифларни киритиш мумкин.

Шунингдек, таклиф этилаётган ном:

  • географик объектга энг хос бўлган белгиларни акс эттириши;
  • жойлашган ердаги географик объектлар номларининг мавжуд тизимига мос тушиши;
  • маҳаллий аҳолининг географик, тарихий, миллий, этник, тилга оид ва бошқа хусусиятларини ҳисобга олиши;
  • универсал ва қисқа – кўпи билан учта сўздан иборат бўлиши керак.

Қайд этилишича, сайтда аҳолининг таклифлари йиғилади. Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тарихчилар, филологлар, ўлкашунос, топонимист, блогерлар ҳамда тегишли фаолият соҳаларида махсус билимларга эга бўлган экспертлардан иборат Ишчи гуруҳ эса келиб тушган таклифлардан ҳар бир бекат учун 3 тадан номни танлаб олади ва бу номлар онлайн овоз беришга қўйилади.

Таклифлар 2022 йилнинг 5 декабрдан 11 декабргача қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Транспорт вазирлигида янги метро бекатларини номлаш бўйича ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтгани айтилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг