Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентнинг икки тумани аҳолиси вақтинча газ таъминотидан узилади

Тошкентнинг икки тумани аҳолиси вақтинча газ таъминотидан узилади

Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент шаҳрининг Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларининг қуйидаги ҳудудларига 27 октябр 08:00 дан 28 октябр 20:00 га қадар табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади, айрим жойларда газ босими пасаяди.

«Ҳудудгаз пойтахт» ГТФ берган маълумотга кўра, Юнусобод тумани аҳоли истеъмолчилари:

  • Юнусобод 2-19-даҳаларидаги кўп қаватли уйлардаги 35800 та хонадон;
  • Анорзор МФЙдаги 450 та ерли хонадон;
  • Шаҳристон МФЙдаги 500 та ерли хонадон;
  • Кулолқўрғон МФЙдаги 420 та ерли хонадон;
  • Туркистон МФЙ ва Мойқўрғон кўчасидаги 700 та ерли хонадон;
  • Регистон кўчасидаги 400 та ерли хонадон;
  • Мирзааҳмедов кўчасидаги 150 та ерли хонадон;
  • 4-мавзедаги 84-85 Оазис кўп қаватли уйлардаги 220 та хонадон;
  • Бободеҳқон МФЙдаги 1120 та ерли хонадон;
  • Мойқўрғон кўчасидаги ФВВ кўп қаватли уйидаги 84 та хонадон;
  • Обод маҳалла ҳудудидаги 350 та ерли хонадон;
  • ТАШГРЭС ҳудудидаги янги кўп қаватли уйлардаги 520 та хонадон.

Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманлари улгуржи истеъмолчилари:

  • Улгуржи истеъмолчилар сони – 7 та;
  • АГТКШ (Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари) – 8 та.

Газ босими пасаядиган аҳоли истеъмолчилари:

  • Юнусобод туманидаги Отчопар, Юнусобод, Посира, Хиёбонтепа, Бодомзор, Шилва, Фирдавсий, Янгитарнов, М.Улуғбек, Буюк Турон, Бўзсув, Ифтиҳор, Жомий, Туркқўрғон, Янги ариқ, У.Ширин маҳалларидаги ерли хонадонлар;
  • Минор ва Матонат маҳаллаларидаги ерли ва кўп қаватли уйлар.

Газ босими пасаядиган улгуржи истеъмолчилар:

  • 17-Шаҳар касалхонаси иситиш қозонхонаси. «Бухоро» кафеси;
  • Шаҳристон кўчасидаги 63-мактаб иситиш қозонхонаси. 51-поликлиника;
  • Шохсарой, Биллур, Оқсарой, Кулол Нур, Марварид, Анжир, Самара, Файз, Туркистон, Юнусобод кафелари;
  • Мойқўрғон кўчасидаги «Америка элчихонаси» биноси, «Шифо Нур» клиникаси;
  • 7, 9, 14, 19-мавзедаги ва Корзинка Шахристон, Корзинка Сампи, Корзинка дўконлар тармоғи.
  • Анорзор кўчасидаги ГАРНЕНТ, ВЕЛАРА меҳмонхоналари;
  • 10, 14 мавзедаги «ДокаХлеб».

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг